Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралия қуролли кучлари сонини оширади
Ҳукумат режасига кўра, 2040 йилга бориб мамлакат қуролли кучларидаги доимий хизматчилар сони 30 фоизга – 80 минг кишигача оширилади.
Австралия бош вазири Скотт Моррисон мамлакат хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлашга қаратилган чоралар режасини эълон қилди.
«Австралияликлар хавфсизлигини сақлаш ҳукуматимизнинг устувор вазифаси ҳисобланади. Бунинг учун Австралияни ҳимоя қила оладиган янада йирик мудофаа кучлари, кўпроқ аскарлар, денгизчилар ва учувчилар керак бўлади», деб таъкидлади Моррисон.
Австралия ҳукумати режасига кўра, 2040 йилга бориб мамлакат қуролли кучларидаги доимий хизматчилар сони 30 фоизга – 80 минг кишигача оширилади.
Бош вазирнинг қўшимча қилишича, қуролли кучларнинг кўпайтирилиши 38 млрд австралия долларига (28 млрд АҚШ доллари) тушади.
«Бир тугма босиш билан армия, флот ва ҳарбий-ҳаво кучларини кўпайтириб бўлмайди. Бўлажак таҳдидларга қарши тура оладиган одамларни ўқитиш керак», - деди Моррисон.
Мавзуга оид
08:22 / 25.06.2026
Дунё армияларида аёллар улуши: кутилмаган етакчилар кимлар?
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
21:06 / 25.05.2026