Жаҳон | 16:43 / 10.03.2022
27640
1 дақиқада ўқилади

ЕИ Россияга қарши молиявий санкциялар киритишда чегарага етиб келди – Боррел

Жозеп Боррелнинг сўзларига кўра, Европанинг Украинага ёрдами вазият кескинлашишига олиб келмаслиги керак.

Фото: Reuters

Евроиттифоқ Россияга қарши молиявий санкциялар жорий этишда ўз имкониятлари чегарасига етиб келди, деди ЕИ дипломатияси раҳбари Жозеп Боррел.

Унинг сўзларига кўра, киритилган санкциялар Россия иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатишни бошлади.

«Молиявий санкциялар борасида доимо олдинга бориш мумкин, аммо биз имкониятимиз чегарасига етиб келдик. Қўлимиздан келганини қилдик»,— деди Боррел.

У шунингдек, Европанинг Украинага ёрдами вазият кескинлашишига олиб келмаслиги кераклигини айтди.

Бундан ташқари, Боррел низонинг авж олишига йўл қўймаслик ва Россия билан урушга кирмаслик зарурлигини таъкидлади.

Мавзуга оид