Ўзбекистон | 14:14 / 11.03.2022
20865
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда ўзаро келишмовчиликни «разборка» орқали ҳал қилмоқчи бўлган гуруҳлар қўлга олинди

Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ Уюшган жиноятчиликка қарши кураш бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида Самарқанд шаҳри ва Паст Дарғом туманларида орадаги келишмовчиликларни “разборка” орқали ҳал қилмоқчи бўлган гуруҳлар қўлга олинди.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, тезкор ходимлар томонидан 2022 йил 4 март соат тахминан 20:30 ларда Самарқанд шаҳар Огаҳий кўчасида, бир гуруҳ шахслар ўртадаги ўзаро келишмовчиликни жанжал орқали ҳал қилмоқчилиги тўғрисида тезкор маълумот олинган ва ушбу гуруҳларнинг оммавий жанжал қилишининг олди олинган.

Шунингдек, Паст Дарғом туманидаги Жума шаҳри ҳамда Арабхона маҳаллаларида яшовчи 15 нафар спортчи Самарқанд - Жума йўналишдаги автошоҳбекатни зўравонлик ва ўзбошимчалик билан ноқонуний равишда эгаллаш мақсадида, “разборка” - кўча йўли билан ҳал қилиш учун йиғилган вақтида қўлга олиниб, уларнинг фаолиятига чек қўйилди.

Ҳолат бўйича тезкор суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади хабарда. 

Маълумот учун, ўтган йилнинг 23 ноябрь куни Шайхонтоҳур туманидаги аҳвол билан танишиш жараёнида президент Шавкат Мирзиёев пойтахтда жиноятчилар орасида “солиқ йиғувчи” гуруҳлар пайдо бўлгани, улар бозорлардан ва ҳатто давлатдан солиқ олишаётганини айтганди

Мавзуга оид