Шавкат Мирзиёев масъулларга 283 турдаги импорт маҳсулотини маҳаллийлаштириш топшириғини берди
Шавкат Мирзиёев раислигида 11 март куни ўтказилган йиғилишда саноат тармоқлари, йирик корхоналар билан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида маҳсулотбай кооперацияни йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби хабар қилди.
Қайд этилишича, 2022 йил учун 4,4 триллион сўмлик кооперация шартномалари тузиш режалари мутлақо қониқарсиз экани, буни 15 триллион сўмга етказиш бўйича барча имкониятлар мавжудлиги қайд этилган. Шунинг учун 1 июлга қадар жами 283 турдаги импорт қилинаётган маҳсулотларни маҳаллийлаштириш бўйича тайёр бизнес-режаларни тадбиркорларга таклиф этиш вазифаси қўйилган.
Бундан ташқари, саноат ярмаркалари фаолиятини ҳам тубдан қайта кўриб чиқишга кўрсатма берилган.
Тайёр маҳсулотларга харидор топиш билан бирга маҳаллийлаштиришга тавсия қилинаётган маҳсулотлар бўйича бизнес-режалар ҳам қилинади ва лойиҳага қизиқиш билдирган тадбиркорлар ярмарканинг ўзида банклар билан молиялаштириш шартларини келишиб олади.
Буюртмачилар лойиҳа ташаббускорлари билан 3 йил муддатгача кафолатли харид шартномаларини тузади.
Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига «Экспомарказ»нинг битта павильонида доимий ишлайдиган саноат ярмаркасини ташкил этиш, вилоят марказларида, шунингдек, саноат зоналарида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг шоу-румларини ишга тушириш топширилган.
Шунингдек, 1 апрелдан:
- янги лойиҳаларнинг маркетинг тадқиқотлари, лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, хорижий мутахассисларни жалб қилиш харажатларининг ярми, маҳаллий корхоналарнинг маҳсулотларини хорижда сертификатлаш харажатлари 50 фоизи қоплаб берилади;
- маҳаллий корхоналарнинг маҳсулотларини хорижда сертификатлаш харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.
Мавзуга оид
13:07 / 18.11.2024
Пискент полигонидаги навбат электрон шаклга ўтказилди
14:00 / 15.11.2024
2025 йилдан Ўзбекистонга айрим қуёш панеллари импорти чекланади
15:11 / 05.11.2024
Хусусий тадбиркорлар олиб кираётган машиналар учун яна бир янги тартиб жорий қилинди
15:20 / 19.10.2024