Жаҳон | 15:29 / 11.03.2022
10537
1 дақиқада ўқилади

ЕИ Украина иттифоққа тезлаштирилган тартибда қабул қилинмаслигини билдирди

Қайд этилишича, Еврокомиссия Украинанинг Евроиттифоққа кириш тўғрисидаги аризаси бўйича хулоса тайёрлаши керак.

Фото: Photoshot

Евроиттифоқ мамлакатлари украиналик қочқинларга "гуманитар, тиббий ва молиявий" ёрдам беришни давом эттиради. Бу ҳақда ЕИнинг Версалда бўлиб ўтган норасмий саммити якунлари бўйича эълон қилинган баёнотида айтилди.

Баёнотда қайд этилишича, Еврокомиссия Украинанинг Евроиттифоққа кириш тўғрисидаги аризаси бўйича хулоса тайёрлаши керак.

Шу билан бирга, Еврокомиссия хулоса тайёрлаши учун анча вақт кетади, деди Нидерландия бош вазири Марк Рютте.

"ЕИга кириш учун тезлаштирилган тартиб мавжуд эмас. Бу ана шундай жараённи узоқ кутган Черногория, Сербия, Албания ва Шимолий Македонияга шапалоқ тортилгандек бўларди", - деди у.

"Украиналикларга ҳаммаси бир-икки кун ичида содир бўладигандек туйғуни бермаслигимиз керак", - дея қўшимча қилди унинг люксембурглик ҳамкасби Ксавье Беттел.

Шунингдек, ЕИ давлатлари уруш тугаганидан сўнг "демократик Украинани тиклашда қўллаб-қувватлашни" ваъда қилган. 

Мавзуга оид