Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аҳмад Дониш кўчасининг бир қисми ҳар икки томондан транспорт учун ёпилди
Тошкент шаҳридаги Аҳмад Дониш кўчасида ерусти пиёдалар ўтиш кўприги қурилиши бошланган. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги хабар бермоқда.
Қайд этилишича, шу сабабли 11 мартдан кўчанинг бир қисмида қурилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилади.
Режага кўра, Аҳмад Дониш кўчасининг Гулғунча (Ашурова) кўчаси билан кесишмасидан бошлаб, қатнов қисмининг бир тарафи ҳар икки томондан транспорт учун ёпилади.
Ишлар 15 мартгача давом этади, дейилади маълумотда.
Бундан олдин Абдулла Қодирий кўчасидаги туннелда ҳаракатланиш бир ойга қисман чекланганди.
Мавзуга оид
09:10 / 24.03.2026
Айрим кўчаларда автоуловлар ҳаракатига вақтинча ўзгариш киритилади
13:53 / 20.03.2026
Чилонзорда Ал-Хоразмий кўчасининг бир қисми ёпилади
12:40 / 22.01.2026
Тошкентнинг асосий кўчаларида агротехник тадбирлар олиб борилмоқда
09:29 / 24.12.2025