Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Париж Путин билан ўтказилган «оғир музокаралар»дан сўнг ЕИ Россияга қарши янги санкциялар киритишини маълум қилди
Телефон орқали мулоқот чоғида Макрон ва Шолц Путинни яна бир бор «зудлик билан ўт очишни» ва Мариуполни «қамал қилишни» тўхтатишга чақирган.
Фото: REUTERS/Brian Snyder
Франция президенти Эммануэл Макрон, Германия канцлери Олаф Шолц ва Россия президенти Владимир Путин ўртасидаги музокаралар «жуда очиқ ва оғир» ўтди, деб хабар берди BFMTV телеканали Елисей саройига асосланиб.
Хабарда айтилишича, Россия томонининг Украина ҳарбийлари гуманитар ҳуқуқларни бузаётгани тўғрисидаги сўзлари ҳақиқатга мос келмайди.
Телеканалнинг маълумот беришича, Макрон ва Шолц Путинни яна бир бор «зудлик билан ўт очишни» ва Мариуполни «қамал қилишни» тўхтатишга чақирган.
Шунингдек, Россия ҳарбий операцияни тўхтатиш «нияти йўқлигини билдиргани» сабабли Евроиттифоқ «яқин соатларда» қўшимча санкциялар киритиши маълум қилинган.
12 март куни Путин Макрон ва Шолц билан телефон орқали мулоқот қилди.
Мавзуга оид
09:34 / 16.05.2026
Эрон Россияга уран топшириш бўйича музокараларни тасдиқлади
08:43 / 16.05.2026
Путин Днестрбўйи аҳолиси учун Россия фуқаролигини олишни енгиллаштирди
08:42 / 15.05.2026
Киевга йирик ҳужум: камида 21 киши ҳалок бўлди
22:20 / 14.05.2026