Туркманистонда президент сайловида овоз бериш якунланди
Мамлакат президентлиги учун тўққиз нафар номзод, жумладан, Туркманистоннинг амалдаги президентининг ўғли Сардор Бердимуҳамедов кураш олиб бормоқда.
Туркманистонда маҳаллий вақт билан соат 17:00да навбатдан ташқари президент сайлови овоз бериш участкалари ёпилди, деб хабар берди ТАСС.
Овоз бериш эрталаб 07:00да бошланганди. Мамлакат бўйича 2577та, республика ташқарисида 41та овоз бериш участкаси очилди.
Маълумот берилишича, жами 3,4 млн нафардан ортиқ сайловчи рўйхатга олинган. Марказий сайлов комиссиясига кўра, соат 15:00 ҳолатига сайловчиларнинг 86,34 фоизи овоз берган.
Мамлакат президентлиги учун тўққиз нафар номзод, жумладан, Туркманистоннинг амалдаги президентининг ўғли Сардор Бердимуҳамедов кураш олиб бормоқда. Сайловчиларнинг ярмидан кўпроғининг овозига эга бўлган номзод президентликка сайланган деб ҳисобланади.
Мавзуга оид
12:10 / 01.10.2024
Японияда муддатидан олдин сайловлар ўтказилади
14:50 / 30.09.2024
Ўзбекистон парламент сайловларида овоз бериш учун Россияда 7 та сайлов участкаси ташкил этилади
10:50 / 30.09.2024
Австриядаги сайловларда ўнг популистлар ғалаба қозонди
14:25 / 28.09.2024