Ўзбекистон | 12:00 / 14.03.2022
12346
5 дақиқада ўқилади
Реклама

“Асакабанк” АЖ давлат банклари орасида биринчи бўлиб Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими бўйича (ISO 37001:2016) халқаро стандарт сертификатига эга бўлди

Фото: Асакабанк

“Асакабанк” АЖ Ўзбекистонда давлат улуши бўлган банклар орасида биринчилардан бўлиб, Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими бўйича ISO 37001:2016 халқаро стандарт сертификатини қўлга киритди.

Мазкур халқаро сертификат эндиликда банк фаолиятида коррупцияга қарши бошқарув тизимини ишлаб чиқиш, жорий этиш, таҳлил қилиш ва такомиллаштириш учун талаб ва кўрсатмаларни белгилаб беради.

“Коррупция  XXI  асрнинг энг катта муаммоларидан бири бўлиб, дунё мамлакатларининг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий ва маънавий ривожланишига тўсқинлик қилади, давлат органлари фаолиятига салбий таъсир кўрсатади.

Фото: Асакабанк

Коррупцияга қарши курашиш Ўзбекистонда давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланиб, буни мамлакатимиз раҳбарининг соҳага оид қабул қилинган фармони, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонун, кўплаб меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ва айни йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотлар мисолида кўриш мумкин. Хусусан, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида коррупцияга қарши самарали кураш олиб бориш юзасидан қатор мақсад ва вазифалар белгиланган. Бундан ташқари, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида коррупциянинг олдини олишга қаратилган дастурлар ва янги стандартлар муваффақиятли жорий этилмоқда. Улардан бири Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими бўйича (ISO 37001:2016) халқаро стандарт сертификатидир. ISO 37001:2016 халқаро стандарт сертификати коррупция ҳолатларининг олдини олиш, аниқлаш, зарур чораларни кўриш ҳамда коррупция хавфини камайтиришга йўналтирилган мақбул ва аниқ мезонли чора-тадбирларни назарда тутади”, — деди “Асакабанк” АЖ Бошқаруви раиси ўринбосари Бобохон Абдуллаев.

 “Асакабанк” АЖ ушбу сертификатни қўлга киритиш учун қандай ишларни амалга оширди?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан, банк томонидан қуйидаги ишлар амалга оширилди:

“Асакабанк” АЖда 2021 йил феврал ойида Комплаенс назорат департаменти таркибида коррупцияга қарши курашиш бўйича алоҳида бўлим ташкил этилди.

“Асакабанк” АЖ тизимида коррупцияга қарши кураш ва унинг олдини олиш бўйича банкнинг ички меъёрий ҳужжатлари халқаро стандартларга мувофиқлаштирилди. 15 дан ортиқ ички меъёрий ҳужжат ишлаб чиқилиб, Банк Кенгаши ва Бошқаруви томонидан тасдиқланди. Мазкур ҳужжатлар банкнинг расмий сайтига жойлаштирилган.

Фото: Асакабанк

Коррупция тўғрисидаги мурожаатларни қабул қилиш учун алоқа каналлари, шу жумладан, Telegram ижтимоий тармоғида «@Asaka_antikorrup_bot», банкнинг расмий сайтида «Комплаенс менеджер» саҳифаси яратилди. Шунингдек, банкнинг 1152 алоқа маркази орқали мурожаатлар 24/7 режимида қабул қилинади.

Жисмоний ва юридик шахсларга кредит ажратиш жараёнида коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, андеррайтерлар тизими жорий қилиниб, инсон омили камайтирилди.

2021 йил давомида банк тизимидаги ходимларига коррупцияга қарши кураш ва унинг олдини олиш бўйича тушунчалар бериш мақсадида 9 та ўқув семинари ва давра суҳбати ўтказилиб, ушбу тадбирларда жами 2 мингдан ортиқ ходимнинг иштироки таъминланди.

Бундан ташқари, банк томонидан харид амалга ошириш жараёнида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида”ги ва “Рақобат тўғрисида”ги Қонунларига риоя этилиши юзасидан тегишли ўрганишлар амалга оширилмоқда. Ўрганишлар давомида аффилланган шахслар, келишиб олинган ҳаракатлар ва “манфаатлар тўқнашуви” юзага келиши ҳолатларининг олди олинмоқда. Шунингдек, банк томонидан тузилиши режалаштирилган тўғридан тўғри шартнома лойиҳаларининг Қонун ҳужжатларига мувофиқлиги ўрганиб келинмоқда.

Фото: Асакабанк

Ўрганишлар давомида, 2021 йилда ташкил этилган тендер ва танловларнинг 2 тасида келишиб олинган ҳаракатлар ва аффилланган шахслар мавжудлиги аниқланиб, қонунбузилиш ҳолатининг олдини олиш мақсадида танлов ва тендерлар бекор қилиниб, қайта ташкил этилди.

Банк тизимида учраши мумкин бўлган коррупцион хавфларни аниқлаш ва уларни минималлаштириш, банк тизимидаги ходимлар коррупцияга қўл урмаслигининг олдини олиш ҳамда банк тизимини “коррупциядан холи соҳа”га айлантириш бўйича доимий равишда тегишли ишлар амалга ошириб келинмоқда”, — деди “Асакабанк” АЖ комплаенс-назорат департаменти директори Алишер Давлатов.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид