Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда ишлаётган ўзбекистонликларнинг 5 миллион рубл иш ҳақи ундириб берилди
Россияда ишлаётган ўзбекистонликларнинг 5 миллион рубл миқдоридаги иш ҳақи ундириб берилди. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар қилмоқда.
Россиянинг «Стройсервис» ва «Коч Констракшн» корхоналарида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган 152 нафар ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари ойлик иш ҳақини ундириб беришни сўраб Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонасига мурожаат қилган.
Ваколатхона ходимлари томонидан фуқароларга ҳуқуқий ёрдам бериш мақсадида улар яшаб турган хостелга борилиб, юзага келган муаммо ўрганилди. Муаммони ҳал этиш мақсадида Россия прокуратураси, Тергов қўмитаси ва полиция ходимларига мурожаат қилинди.
Россия ҳуқуқ тартибот идоралари ҳамкорлигида фуқароларнинг бир ойлик маошлари, яъни 5 миллион рубл ундириб берилган.
Таъкидланишича, айни пайтда мазкур иш берувчиларга нисбатан жиноят иши очилган ва Тергов қўмитаси томонидан жиноят иши кўриб чиқилмоқда.
Мавзуга оид
09:55
Путин: Ёнилғи танқислиги Украинадаги урушга таъсир қилмайди
08:45
Санкциялар юмшатилиши Россия нефт экспортига туртки берди
21:15 / 23.06.2026
Россия Украина билан «2022 йилдаги Истанбул келишувлари асосида» музокаралар олиб боришга тайёр - Путин
16:29 / 23.06.2026