Ўзбекистон | 19:51 / 15.03.2022
9986
2 дақиқада ўқилади

Самарқанд ва Жиззах вилоятлари прокуратурасида янги тайинловлар амалга оширилди

Жиззах шаҳар прокурори вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. Унинг ўрнига Олмалиқ шаҳри прокурори келган. Шунингдек, Самарқанд вилоят прокурорига ўринбосар тайинланган.

Фото: Жиззах вилояти прокуратураси

Жиззах вилояти прокуратурасининг хабар беришича, вилоят прокуратурасида маҳкама ходимлари, вилоят ИИБ бошлиғи, Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ ва ИЖҚК департаментининг вилоят бошқармалари бошлиқлари, Жиззах ҳарбий прокурори, вилоят божхона бошқармаси бошлиқлари иштирокида кузатув ва таништирув маросими бўлиб ўтган.

Тадбирда маълум қилинишича, Бош прокурорнинг тегишли буйруқларига асосан:

— Адлия катта маслаҳатчиси Бозоров Сарвар Тўхтамуродович Самарқанд вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Мазкур тайинловгача, С.Бозоров Жиззах вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

— Адлия маслаҳатчиси Шамсиев Алишер Азаматович Жиззах вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.

Мазкур тайинловгача, А.Шамсиев Жиззах шаҳар прокурори лавозимида ишлаган.

— Адлия кичик маслаҳатчиси Маматов Музаффар Маматович Жиззах шаҳар прокурори лавозимига тайинланган.

Мазкур тайинловгача, Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар прокурори лавозимида ишлаган.

Аввалроқ Самарқанд вилояти прокурорининг ўринбосарларидан бири Сирожиддин Усмонов Самарқанд тумани ҳокими, Самарқанд шаҳар ҳокими Бобурмирзо Облоқулов эса Самарқанд шаҳар прокурори этиб тайинланганди.

Мавзуга оид