Евроиттифоқ озиқ-овқат инқирози бошланишидан хавотирланмоқда
Еврокомиссия Украинада дон экиш мавсумининг барбод бўлиши озиқ-овқат танқислигини келтириб чиқаришини тахмин қилган.
Евроиттифоқ мамлакатлари молия вазирлари юзага келган энергетика инқирози фонида озиқ-овқат инқирози бошланишидан хавотирланмоқда. Бу ҳақда Франция иқтисодиёт ва молия вазири Брюно Ле Мэр маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Россия ва Украина энг кўп буғдой етиштирувчи мамлакатлар ҳисобланади. Ҳарбий ҳаракатлар фонидан буғдой нархи кўтарилди. Қайд этилишича, бу Шимолий Африкадаги қурғоқчилик билан биргаликда Африканинг айрим давлатларида қийинчиликлар келтириб чиқариши мумкин.
«Молия вазирлари орасида мавжуд энергетика инқирозига қўшимча равишда озиқ-овқат инқирози келиб чиқиши борасида хавотирлар бор»,— деди Брюно Ле Мэр.
Маълумотларга кўра, Россия ва Украинанинг жаҳон буғдой экспортидаги улуши қарийб 30 фоизни ташкил этади. Украина шунингдек, энг йирик маккажўхори ва кунгабоқар етиштирувчилардан бири ҳисобланади.
Еврокомиссия Украинада дон экиш мавсумининг барбод бўлиши озиқ-овқат танқислигини келтириб чиқаришини тахмин қилган. Экспертлар жаҳонда озиқ-овқат нархлари 8–22 фоизга ошишидан хавотирда.
Мавзуга оид
11:31 / 18.11.2024
Хитой Ўзбекистонда озиқ-овқат ва асбоб-ускуналар ишлаб чиқариш масаласини кўриб чиқяпти
10:10 / 04.11.2024
WP: Европа Трамп даврида АҚШ билан «муносабатларни узиш»га тайёрланмоқда
15:24 / 03.11.2024
Гуржистон ва Молдова сайловлари: Европа орзуси орзулигича қолдими?
13:41 / 02.11.2024