Солиқчилар ОАВ билан очиқ ишлаши керак — Шавкат Мирзиёев
16 март куни президент Шавкат Мирзиёев солиқ тизимидаги ислоҳотлар, янги лойиҳалар тақдимоти билан танишиш учун Давлат солиқ қўмитасига ташриф буюрди.
«Мана, қўмита раиси тақдимотини кўряпмиз. Ютуқларимиз билан бирга камчиликларимиз ҳам аниқланяпти. Яъни ҳамма нарсани очиқ гаплашяпмиз.
Худди шундай вилоят, туман солиқчилари ҳам тадбиркорлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, блогерлар билан очиқ мулоқотни йўлга қўйишлари керак. Одамлар қачон ижтимоий тармоқларда норозилик билдиради? Қачонки ўзаро мулоқот бўлмаса. Ҳар бир соҳада оммавий ахборот воситалари билан бирга тадбиркорларга кўмакчи бўлишимиз керак.
Давлат ташкилотлари иштирокида турли даражадаги майда тадбиркорлик субъектлари тузилган. Уларни ҳам аста-секин тартибга олиш вақти келди», деган давлат раҳбари.
Президент агар тадбиркор янгича солиқ ҳисоботини, ўзгаришларни билмаса, унга жазо бериш эмас, тўғри йўлни ўргатиш, ишонтириш кераклигини таъкидлаган.
«Фақат биз тўғри қиляпмиз, деб юришимиз нотўғри. Нега энди одамлар норози бўляпти деб улардан хафа бўлишимиз керак? Энг катта муаммоингиз - тушунтириб бермаганингиз. Бу нотўғри. Солиқ органидаги барча даражадаги раҳбарлар тадбиркорлар, одамлар билан тез-тез учрашиб, муаммоларини эшитиши, тушунмовчиликларнинг олдини олиши, ижтимоий тармоқларда, ОАВда керакли ахборотни бериши, ўргатиши ва яқин кўмакчиси бўлиши керак», дея давлат раҳбарининг сўзларини келтирган «Микрофон кўтарган аёл» канали.
Мавзуга оид
16:03 / 12.07.2024
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ярмини туман бюджетида қолдириш масаласи кўриб чиқилади
14:15 / 12.07.2024
Қувасойдаги 12 минг гектар ери бўлган 616 та фермернинг ер солиғи ярмига камайтирилади
14:08 / 12.07.2024
“Камбағалликни қисқартириш ва ижтимоий ҳимоя Ижтимоий ҳимоя агентлиги тизимида бўлади” – президент
08:25 / 12.07.2024