Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европалик сиёсатчилар Зеленский ва Украина халқи номзодини Нобел мукофоти учун илгари сурмоқчи
Аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати 31 январда тугаганди. Сиёсатчилар номзодни илгари суриш жараёнини 31 мартга қадар узайтиришни сўрамоқда.
Европалик амалдаги ва собиқ сиёсатчилар Украина президенти Владимир Зеленский ва Украина халқи номзодини тинчлик бўйича Нобел мукофоти учун илгари сурмоқчи. Бундай мурожаат 11 март куни келиб тушган, аммо бу ҳақда фақат бугунги кунга келиб маълум қилинган.
Мурожаат муаллифлари «бемисл тарихий воқеаларни инобатга олган ҳолда» Нобел қўмитасига «Зеленский ва Украина халқи тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзод сифатида кўрсатилишига имкон бериш учун» мукофот учун номзодни илгари суриш жараёнини 31 мартга қадар узайтиришни таклиф этган. Ҳозирда мукофот учун аризалар қабул қилиш тўхтатилган.
«Биз Украина халқига дунё улар томонида эканини кўрсатишнинг айни вақти эканига ишонамиз», — дейилган мурожаатда.
Мурожаатни 36 нафар сиёсатчи имзолаган, уларнинг аксари Нидерландиядан, масалан, собиқ мудофаа вазири Анк Бийлевелд ва собиқ ташқи ишлар вазири Бен Бот. Шунингдек, Европарламентнинг амалдаги депутатлари ҳам Зеленский номзодини мукофот учун илгари суриш ташаббусини қўллаб-қувватлашган.
Мавзуга оид
16:47 / 16.04.2026
Россия Украина бўйлаб ёпирилма зарба берди – фотолар
08:50 / 15.04.2026
Зеленский: Эрондаги уруш сабаб АҚШнинг Украинага вақти йўқ
09:48 / 14.04.2026
Можар: Венгрия Украина учун 90 млрд еврони блокламайди
09:01 / 14.04.2026