Ўзбекистон | 02:32 / 19.03.2022
20681
2 дақиқада ўқилади

Машинасининг давлат рақамини ўзгартириб, катта тезликда бошқарган навоийлик “учар” Жиззахда қўлга тушди

У Lacetti машинасини давлат рақамини ўзгартириб олган ҳолда тезлик 70 км/с.гача чекланган ҳудудларда 130-140 км/с. тезликда бошқариб юрган. Қарийб 13 млн сўмлик жарима эса бошқа фуқаронинг манзилига борган.

ИИВ ЙҲХХ ахборот хизматининг хабар беришича, қоидабузар ҳайдовчи бошқа транспорт воситасига тегишли бўлган давлат рақамидан битта рақамни кесиб, ўзига тегишли Lacetti машинасининг давлат рақамига махсус мослама ёрдамида ўрнатиб олган.

Видеолавҳада Lacetti машинасининг давлат рақами аслида “85M509GA” эканлигини кўриш мумкин. Ҳайдовчи эса машинанинг давлат рақамини истаса “85M559GA” ёки “85M505GA” кўринишига ўзгартириб, тезлик 70 км/с.гача чекланган ҳудудларда 130-140 км/с. тезликда бошқариб юрган. Радарлар қоидабузарликни қайд этган. Бироқ давлат рақами ўзгартирилгани сабабли қарийб 13 млн сўмга яқин жарималар Damas машинаси бўлган бошқа фуқарога юборилган.

Ҳайдовчи машинасининг давлат рақам белгисини қачондан бери ўзгартириб юрганини эслолмаслигини, савдо-сотиқ билан шуғулланишини маълум қилган. Унга нисбатан Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан тегишли чора кўрилган.

Тошкентда бошқа автомобилнинг давлат рақамини тақиб юрган ҳайдовчи аниқланди

 

Мавзуга оид