Жамият | 12:43 / 20.03.2022
11750
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда таркибида олтин бўлган руда тошларни ноқонуний қазиб олиш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди

Рудаларни қайта ишлаш жараёнида улар 339 миллион сўмлик табиий газ ва электр энергиясини талон-тарож қилган.

Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизматининг хабар беришича, ДХХ Самарқанд вилояти бошқармаси ҳамда Пахтачи тумани ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда Пахтачи туманида ўтказилган тезкор тадбирда, таркибида олтин моддаси бўлган руда тошларни ноқонуний қазиб олиш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ аъзолари фаолиятига чек қўйилган.

Фото: Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизмати

Жумладан, Пахтачи туманида яшовчи,  1974 йилда туғилган М.Х., 1985 йилда туғилган Х.У. яшаш хонадонларида таркибида олтин моддаси бўлган тахминан 920 килограмм руда тошлар, 4  та тош янчиш тегирмони, 2 та майдалайдиган ҳамда ускуна ва бошқа ашёвий далиллар мавжудлиги аниқланиб, ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Рудаларни қайта ишлаш жараёнида улар 339 миллион сўмлик табиий газ ва электр энергиясини талон-торож қилгани аниқланган.

Қайд этилишича, ҳозирда, жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатиш режалаштирилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Пахтачи туманида таркибида олтин бўлган рудаларни ноқонуний тарзда қайта ишлаш ҳолатига чек қўйилганди.

Мавзуга оид