Украина ҳукумати: фронт «амалда музлаган», томонларнинг ҳеч бири вазиятни ўзгартиришга қодир эмас
Украинада фронт чизиғи «амалда музлаган». Бу ҳақда Украина президенти офиси маслаҳатчиси Алексей Арестович фронтдаги вазият бўйича брифингда маълум қилди.
Арестовичнинг сўзларига кўра, томонларнинг ҳеч бирида «вазиятни қайсидир томонга жиддий оғдириш учун куч етишмайди».
«Шунинг учун томонлар тактик ҳаракатлар амалга оширмоқда, захираларини тўпламоқда ва бир-бирига зарбалар бермоқда, аммо биз яхшироқ зарба беряпмиз», деган у.
Арестович Россия авиацияси «амалда деярли ҳаракатланмаётгани» ва шаҳарларга ракета зарбалари берилиши ҳам тўхтаб қолганини қайд этган.
«Россия қўмондонлиги ўз олдига қўйилган асосий вазифани уддалай олмаган фазадан кейин қатағонлар фазаси бошланди. Бизнинг махсус хизматларимиздан ФСБ РФ қуролли кучларида, бошқа тузилмаларда, хусусан, Росгвардияда айбдорларни қидиришни бошлагани ҳақида кўплаб хабарлар келиб тушмоқда», дейди Украина ҳукумати вакили.
Украина қуролли кучлари Бош штаби ҳам фронтдаги вазият бўйича оператив маълумотларини тақдим этди:
- Россиялик ҳарбийлар ҳужум қилиш салоҳиятини йўқотган, уларнинг ҳаракати деярли барча йўналишларда тўхтатилган;
- Ливиялик «кўнгиллилар»ни ҳарбий ҳаракатларда Россия томонида туриб уришиш учун Украинага жўнатиш бўйича келишувга эришилган;
- Луганск ва Донецк областлари ҳудудида Россия қуролли кучлари сафарбарлик ўтказмоқда;
- Кубан, Приморье ўлкаси, Ярославл области ва Урал федерал округларида ҳам махфий сафарбарлик ўтказилмоқда. Хизматдан ёппасига бўйин товлаш ҳолатлари учрамоқда;
- Киевга юриш вақтида РФ қуролли кучлари 6-танк полкининг бирлашган отрядини йўқотган;
- Россиялик пропагандачилар аҳолини узоқ давом этувчи урушга тайёрламоқда.
Мавзуга оид
09:59
Украина хандақларида тақиқланган CS гази излари топилди
08:37
Сибига: Украина қанчалик узоқроқ зарба берса, уруш шунчалик тезроқ тугайди
01:00
Боррел АҚШ Киевга 300 километргача бўлган масофада Россия ичкарисига зарба йўллашга рухсат берганини тасдиқлади
22:02 / 18.11.2024