Жаҳон | 22:29 / 21.03.2022
9932
1 дақиқада ўқилади

Латвияда "Яндекс.Такси" тақиқланди

23 мартдан бошлаб йўловчи ташувчилар Yandex Go мобил иловасидан фойдалана олмайди, сервис эса Латвия ҳудудида хизмат кўрсатмайди.

Фото: Яндекс

Латвия автотранспорт дирекцияси мамлакатда "Яндекс.Такси" сервиси лицензиясини тўхтатиш ва Yandex Go мобил иловасини блоклаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Қайд этилишича, сервис Россиядаги серверлар билан маълумот алмашади, бу эса Латвия миллий хавфсизлигига таҳдид солади.

Автотранспорт дирекцияси раҳбари Кристиан Годиншнинг сўзларига кўра,  фуқароларга оид маълумотларнинг ЕИ ёки НАТОга аъзо бўлмаган мамлакатларга узатилиши жиддий қонунбузилиши ҳисобланади.

23 мартдан бошлаб йўловчи ташувчилар Yandex Go мобил иловасидан фойдалана олмайди, сервис эса Латвия ҳудудида хизмат кўрсатмайди.

Таъкидланишича, 23 мартдан кейин Yandex Go иловасидан фойдаланган ҳайдовчи ва йўловчи ташувчилар жаримага тортилиши мумкин.

Латвияда Yandex Go 2020 йилда ҳам блокланганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид