Жаҳон | 17:54 / 21.03.2022
12938
1 дақиқада ўқилади

ЕИ Россия нефтига эмбарго жорий этиш масаласини муҳокама қилади

Брюсселда Евроиттифоқ мамлакатлари ташқи ишлар ва мудофаа вазирлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади.

Фото: AFP

Евроньюснинг хабар беришича, Украинага кўмак бериш, Россияга нисбатан санкциявий босимнинг самараси ҳамда ЕИ мудофаа стратегияси йиғилишнинг асосий мавзулари бўлади.

Европа дипломатияси раҳбари Жозеп Боррелнинг сўзларига кўра, 27 мамлакат вазирлари Россия нефтига нисбатан эмбарго жорий этиш масаласини муҳокама қилади.

Кремлнинг билдиришича, нефт эмбаргосининг киритилиши глобал энергетика бозорига "жиддий таъсир" кўрсатади.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид