Жаҳон | 16:16 / 22.03.2022
6657
1 дақиқада ўқилади

Италия россиялик олигархларнинг 800 миллион евродан ортиқ активларини музлатиб қўйди

Аввалроқ Франция бадавлат россияликларнинг 850 миллион евролик активларини музлатганди.

Марио Драги / Фото: Reuters

Италия ЕИ санкцияларига тушган россиялик олигархларнинг активларини музлатиб қўйди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Марио Драги маълум қилди.

"Бизни ажратмоқчи бўлган Россияга ЕИ ва НАТОнинг бирлигини кўрсатиб қўйдик. Бу санкциялар Россия иқтисодиёти, молия бозори ва президент Путинга яқин одамларнинг бойликларига оғир зарба бўлди. Италияда ЕИ рўйхатига тушган олигархларнинг 800 миллион евродан ортиқ активларини музлатиб қўйдик", - деди у.

Аввалроқ Франция бадавлат россияликларнинг 850 миллион евролик активларини музлатганди.

Франция молия вазири Бруно Ле Мэрнинг хабар қилишича, бу маблағлар ва объектлар формал жиҳатдан хатланган ҳисобланмайди, аммо уларнинг эгалари вақтинча бу воситаларга эгалик қила олмайди.

Мавзуга оид