Мэн ороли ҳокимияти россиялик миллиардерларнинг 8 та самолёти қайдини бекор қилди
Россия Федерацияси Украина ҳудудида ҳарбий ҳаракатларни бошлагач, Мэн ороли ҳокимияти россиялик миллиардерларга тегишлилиги тахмин қилинган саккиз самолётнинг қайд этиш ҳужжатларини бекор қилди. Уларнинг орасида Алишер Усмоновга тегишли самолёт ҳам бор.
Мэн ороли авиация реестри маълумотларига кўра, 3 мартдан 10 мартга қадар санкцияси остидаги миллардерларнинг қуйидаги самолётлари қайддан олиб ташланган — Алишер Усмонов (Airbus A340, қайд рақами M-IABU), Алексей Мордашов (Bombardier BD-700 Global Express), Аркадий ва Борис Ротенберглар (иккита Bombardier BD-700 Global Express самолёти) ва Дмитрий Мазепин (Gulfstream G650).
Шунингдек, Алишер Усмоновга тегишли (H175) ва Роман Абрамовичга тегишли (учта EC-145 ва битта EC-155) вертолётлариинг ҳам қайд гувоҳномаси бекор қилинган.
Орол ҳокимияти шунингдек Олег Тинков (Falcon 8X), Дмитрий Риболовлев (Airbus A319) ва Сергей Галицкий (Gulfstream G650) га тегишли самолётларни ҳам рўйхатдан чиқарган. Ҳолбуки, бу бизнесменларга нисбатан Ғарб давлатлари санкция қўллашмаган.
Бугун Финландия божхоначилари рус бизнеменларига тегишли 21 та сайр яхтасини ушлагани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Шунингдек, Гибралтарда ЕИ санкциясига тушган миллиардер Дмитрий Пумпянскийга тегишли дея тахмин қилинаётган «Аксимома» яхтаси ушланган эди.
Аввалроқ Германия ҳокимияти Алишер Усмоновнинг баҳоси 600 млн АҚШ доллари бўлган «Dilbar» томонидан тўхтатилган эди. Италияда Алексей Мордашовнинг 64 метрли «Lady M» суперяхтаси ва Геннадий Тимченконинг «Lena» яхтаси ушланган эди.
Мавзуга оид
14:01 / 15.11.2024
Лавров самолётига хорижда ёнилғи қуйишдан бош тортишаётганидан шикоят қилди
21:10 / 10.11.2024
Тошкентдан Жиддага учган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлди
12:02 / 02.11.2024
Мюнхендан Шанхайга учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди
11:56 / 02.11.2024