АҚШ ва Буюк Британия тарифлар бўйича келишувга эришди
Вашингтон ва Лондон ўртасидаги янги келишув АҚШ бозорида Британия пўлат ва алюминийига бож тўловларини бекор қилади. Буюк Британия Америка мотоцикллари, жинси шимлари ва ичимликларига жорий қилинган тарифларни олиб ташлайди.
АҚШ ва Буюк Британия 1 июндан Британия пўлат ва алюминийининг АҚШ бозорига киришини осонлаштирадиган тариф бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда 22 март, сешанба куни АҚШнинг савдо музокараларидаги вакили Кэтрин Тай ва АҚШ савдо вазири Жина Раймондо маълум қилди.
Ҳужжатда таъкидланишича, келишув «Буюк Британиядан тарихан белгиланган барқарор ҳажмдаги пўлат ва алюминий маҳсулотларини АҚШ бозорига Қўшма Штатларнинг «Савдони кенгайтириш тўғрисида»ги қонуни 232-моддасига асосан тарифларсиз киришга имкон беради.
Бундан ташқари, Тай ва Раймондо қўшма баёнотда Вашингтон ва Лондон ўртасидаги янги савдо келишуви Хитойнинг Америка саноати ва ишчиларига зарар етказувчи адолатсиз савдо амалиётига қарши туриши кераклигини маълум қилди.
Бунга жавобан Лондон Америка товарлари, жумладан ичимликлар, жинси шимлар ва мотоциклларга бож тўловларини олиб ташлайди, деди Британия ташқи савдо вазири Энн-Мари Тревельян.
АҚШнинг Европа иттифоқидан пўлат ва алюминий импорти бўйича савдо можароси президент Доналд Трамп маъмурияти даврида бошланган. 2018 йилда АҚШда пўлатга 25 фоиз ва алюминийга 10 фоизлик божлар жорий қилинди. Трамп маъмурияти бу чораларни «миллий хавфсизликни ҳимоя қилиш» сифатида оқлаган. Кейинчалик Буюк Британия Европа иттифоқини тарк этди. АҚШ ва Евроиттифоқ 2021 йилда «божлар уруши» бўйича келишувга эришди.
Тай ва Раймондо баёнотида, шунингдек, «Хитой корхонасига тегишли бўлган ҳар қандай Британия пўлат компанияси ўз молиявий ҳисоботларини ХХР ҳукуматининг эҳтимолий таъсири бўйича аудитдан ўтказиши керак»лиги айтилган. Ушбу текширувлар натижалари АҚШга тақдим этилиши керак.
Мавзуга оид
21:54 / 18.11.2024
Трамп ноқонуний мигрантларни оммавий депортация қилиш режаси борлигини тасдиқлади
21:08 / 18.11.2024
Оқ уй Украинага АҚШ қуроллари билан Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини тасдиқламади
20:14 / 18.11.2024
Украина ATACMS билан Россия ҳудудларига зарба бериши мумкин. Бу нимани ўзгартиради?
17:22 / 17.11.2024