Ўзбекистон | 09:49 / 23.03.2022
1452
2 дақиқада ўқилади

Фарғонада ИИБ ходимига тан жароҳати етказган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Фото: Фарғона вилояти ИИБ

Фарғона вилояти Сўх туманида маст ҳолда профилактика инспекторига тан жароҳати етказган фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 17 март куни Сўх тумани Ички ишлар бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси инспекторлари М.Ғ. ва Т.И.лар ЙПХ инспектори Г.М. билан биргаликда “Равон” МФЙ ҳудудида ҳайдовчи Н.С бошқарувидаги Neхia-3 автомашинасини тўхтатишган.

Маст ҳолатда бўлган ҳайдовчи профилактика инспекторлари Т.И. ва М.Ғ.ни ҳақорат қилиб, улардан бирига тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми “г” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, суд томонидан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Аввалроқ, Қорақалпоғистонда маст ҳолдаги 6 нафар фуқаро ИИБ ходимларини уриб, тан жароҳатлари етказишгани ҳақида хабар берилган эди.

Сарвар Зияев
Тайёрлаган Сарвар Зияев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид