Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Полшада Россиянинг 45 нафар дипломати жосусликда гумонланмоқда
Шу муносабат билан Россиянинг Варшавадаги элчиси Сергей Андреев Полша ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилган.
Полша ҳукумати 45 нафар россиялик дипломатни жосусликда гумонланувчилар рўйхатига киритди. Бу ҳақда Полша ички хавфсизлик агентлиги вакили Станислав Жарин маълум қилди.
Аввалроқ Onet портали Полша ҳукумати 40 нафарга яқин россиялик дипломатни мамлакатдан чиқариб юборишга қарор қилгани ҳақида хабар берганди.
Onet манбаларининг сўзларига кўра, шу муносабат билан Россиянинг Варшавадаги элчиси Сергей Андреев Полша ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилган.
Қайд этилишича, Россия дипломатларининг фаолияти Полша хавфсизлигига таҳдид солган ва буни жосуслик деб аташ мумкин.
Аввалроқ Болгария, Латвия, Литва ва Эстония россиялик дипломатларни ўз ҳудудларидан чиқариб юборганди.