Шавкат Мирзиёев Татаристон президенти бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
Шавкат Мирзиёев 23 март куни Татаристон президенти Рустам Минниханов бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистон ҳудудларининг Татаристон билан ўзаро манфаатли ҳамкорлигини кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилган. Илгари эришилган келишувларга мувофиқ икки мамлакат етакчи корхоналари ўртасида шериклик алоқалари ва кооперация ривожланаётганининг илк муҳим натижалари қайд этилган.
«Ўзаро савдо ҳажми ортиб, номенклатураси сифатли кенгаймоқда, қатор инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда. Бугун Тошкент вилоятида янги «Чирчиқ» технологик парки қўшма лойиҳасига старт берилди. Гуманитар йўналишда, шу жумладан, таълим ва маданият соҳаларида муҳим дастурлар амалга оширилмоқда», — дейилади хабарда.
Учрашувда саноат кооперацияси, ахборот технологиялари, транспорт ва логистика, фармацевтика ва туризм соҳаларида лойиҳаларни янада илгари суришга алоҳида эътибор қаратилган. Турли даражалардаги фаол мулоқотларни ва «йўл харитаси» асосида биргаликдаги ишларни давом эттиришга келишиб олинган.
Мавзуга оид
10:50 / 24.10.2024
Татаристон Ўзбекистонда қўшма иқтисодий ва саноат зоналари фаолиятини кенгайтиради
16:03 / 12.07.2024
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ярмини туман бюджетида қолдириш масаласи кўриб чиқилади
14:15 / 12.07.2024
Қувасойдаги 12 минг гектар ери бўлган 616 та фермернинг ер солиғи ярмига камайтирилади
14:08 / 12.07.2024