Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Татаристон Ўзбекистонда қўшма иқтисодий ва саноат зоналари фаолиятини кенгайтиради
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозон шаҳрига ташрифнинг биринчи кунида Татаристон раиси Рустам Минниханов билан учрашув ўтказди.
Ўзбекистон ҳудудларининг Татаристон билан ўзаро манфаатли ва кўп қиррали ҳамкорлигини янада кучайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Сўнгги йилларда етакчи корхоналарнинг саноат кооперацияси ва фаол гуманитар алмашинув ўзининг амалий натижаларини бераётгани мамнуният билан қайд этилди.

Фаол мулоқотлар ва ўзаро ташрифларни давом эттириш, Ўзбекистон ҳудудида қўшма иқтисодий ва саноат зоналари фаолиятини кенгайтириш юзасидан келишувга эришилди.
Мавзуга оид
08:59 / 20.05.2026
Қозондан бемор ўзбекистонлик фуқаро ватанга олиб келинди
10:14 / 13.04.2026
Валдайдаги Путин қароргоҳи атрофида ҳаво ҳужумидан мудофаа кучайтирилди
13:41 / 02.12.2025
Саида Мирзиёева Татаристон раиси Рустам Минниханов билан учрашди
19:45 / 15.06.2025