Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ногиронлиги бўлган шахслар жамиятларига қарашли корхоналарга электр энергияси ва газ учун субсидия ажратилади
“Ногиронлиги бўлган шахслар жамиятлари тасарруфидаги корхоналар фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда ижтимоий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳада қуйидагиларни жорий этиш белгиланган:
а) ишловчилари умумий сони камида 50 фоизи ногиронлиги бўлган шахслардан иборат бўлган ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фонди камида 50 фоизини ташкил этадиган, ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахслар жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслар (кейинги ўринларда “ногиронлиги бўлган шахслар жамиятларига қарашли корхоналар” деб юритилади) томонидан бино ва ер майдонларини ижарага бериш шартлари белгиланади;
б) ногиронлиги бўлган шахслар жамиятларига қарашли корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақсадида электр энергияси ва табиий газ учун субсидиялар ажратиш, улар томонидан ишлаб чиқилган маҳсулотларни реализация қилишда кўмаклашиш, зарур хомашёларни имтиёзли шартларда сотиб олиш, тўқимачилик кластерларига оператив бошқарувга бериш, инвесторларни жалб қилиш, имтиёзли кредитлар ажратиш;
в) ногиронлиги бўлган шахслар жамиятларига қарашли самарасиз фаолият кўрсатаётган, фаолият кўрсатмаётган ва истиқболсиз корхоналарни тугатиш ва улар ўрнига бозор талабидан келиб чиқиб янги турдаги фаолият олиб борувчи корхоналарни ташкил этиш;
г) ижтимоий корхоналарни ташкил этиш ва ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилиш шарти билан тадбиркорлик лойиҳаларини молиялаштириш учун субсидиялар ажратиш, ҳар бир ҳудудда биттадан ногиронлиги бўлган шахслар жамиятларига қарашли корхоналарни белгиланган маҳсулот ва товарларни ишлаб чиқишга ихтисослаштириш;
д) ихтисослаштирилган корхоналарга ногиронлиги бўлган шахслар эҳтиёжлари учун зарур бўлган маҳсулотлар, зарур асбоб-ускуна ва эҳтиёт қисмлари учун, агар улар Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмаса, четдан импорт қилиш божлари ва қўшимча қиймат солиғини бекор қилиш, кўзи ожизлар жамияти тасарруфидаги корхоналарда 2022-2026 йилларда ётоқхоналар қуриш чораларини кўриш.
Билдирилишича, қарор лойиҳаси қабул қилинганидан сўнг тўғридан тўғри молиявий харажатларга олиб келмайди.
Мавзуга оид
16:15 / 22.06.2026
“Қуёшли хонадон” доирасида фуқароларга пул тўланмаяпти. Расмий идоралар сукутда
13:31 / 13.06.2026
Қуёш панеллари эгаларига субсидия тўлаш кечикмоқда
19:19 / 11.06.2026
Қорақалпоғистонда сохта ҳисоботлар ортидан юзлаб миллион сўмлик субсидиялар олинган
17:38 / 12.05.2026