Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина ташқи ишлар вазири ЕИ мамлакатларини Россия газига рублда пул тўламасликка чақирди
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Россия газининг «дўстона бўлмаган давлатлар»га экспорти учун тўлов рублда амалга оширилишини айтганди.
Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Европа давлатларини Москванинг Россия нефти ва гази учун тўловни рублда амалга ошириш тўғрисидаги талабини бажармасликка чақирди.
«Агар ЕИнинг бирор мамлакати Путиннинг нефт ва газ учун рублда пул тўлаш тўғрисидаги камситувчи талабини бажарса, бу бир қўли билан Украинага, иккинчи қўли билан русларга украинларни ўлдиришда ёрдам бериш билан баробар», - деб ёзди Кулеба Twitter саҳифасида.
У шунингдек, Европа мамлакатларини «оқилона ва масъулиятли танлов» қилишга чақирди.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин Россия газининг «дўстона бўлмаган давлатлар»га экспорти учун тўлов рублда амалга оширилишини маълум қилганди.
Унинг бу баёнотидан сўнг Европада газ нархи кескин кўтарилди.
Мавзуга оид
23:13 / 06.07.2026
Путин Украина билан урушни тугатмоқчи – Трамп
21:57 / 06.07.2026
Украина дронлари илк бор Омск нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилди
13:38 / 06.07.2026
Россия Киевни яна ўққа тутди – суратлар
12:11 / 06.07.2026