Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канада ЕИга нефт экспортини кўпайтиради
Канада нефт етказиб бериш ҳажми бўйича дунёда тўртинчи ўринда туради.
Канада Евроиттифоқ Россия энергияси импортидан тезроқ воз кечиши учун нефт экспортини 5 фоизга кўпайтиради. Бу ҳақда Канада табиий ресурслар вазири Жонатан Уилкинсон маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, йил охирига қадар "Канада саноати нефт ва газ экспортини кунига 300 минг баррелга ошириш имкониятига эга".
Қайд этилишича, Канада нефт етказиб бериш ҳажми бўйича дунёда тўртинчи ўринда туради.
Шу билан бирга, Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен Евроиттифоқ Вашингтон билан энергетик ҳамкорликка тайёрлигини айтди.
Ҳозирда ЕИ 40 фоиз газни Россиядан импорт қилади.
23 март куни Россия президенти Владимир Путин “дўст бўлмаган давлатлар”га газ фақат рублда сотилишини эълон қилганди.
Мавзуга оид
08:45 / 24.06.2026
Санкциялар юмшатилиши Россия нефт экспортига туртки берди
09:45 / 23.06.2026
Швейцариядаги музокаралардан сўнг Эрон нефти учун йўл очилди
22:25 / 22.06.2026
АҚШ Эронга нефт сотишга вақтинча рухсат берди
08:30 / 15.06.2026