Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЮНИСЕФ: Украинадаги болаларнинг ярмидан кўпроғи ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлган
Украинадаги урушнинг биринчи ойи мобайнида украиналик 7,5 миллион боладан 4,3 миллиони ўзи яшаб турган ҳудудлардан кетишига тўғри келган. Бу ҳақда БМТнинг болалар фонди (ЮНИСЕФ) маълум қилди.
Бу 4,3 миллион боладан 1,8 миллион нафари Украинадан кетишга мажбур бўлган, яна 2,5 миллион нафари ўз уйини тарк этган бўлса-да, мамлакат ичкарисида қолмоқда.
«Бу уруш Иккинчи жаҳон уруши давридан буён болаларнинг энг тез кенг кўламли кўчишларига сабаб бўлди», — деган ЮНИСЕФ ижрочи директори Кэтрин Рассел.
Украина бош прокурори офисининг 24 март кунги маълумотига кўра, уруш бошланганидан буён 128 бола ҳалок бўлган, 170 нафардан ортиғи яраланган. БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси 23 март куни Украинада 81 бола ўлими тўғрисида хабар берганди.
Мавзуга оид
10:02
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026