2021 йилда 220 нафар судя интизомий жавобгарликка тортилгани маълум бўлди
Ўтган йили Ўзбекистонда 220 нафар судя интизомий жавобгарликка тортилган, 19 нафар судья вазифасидан бўшатилган. Судялар олий кенгаши ҳисоботига кўра, 2021 йил давомида одил судловга аралашиш билан боғлиқ тасдиқланган ҳолатлар сони тўртта, шундан иккитаси бўйича жиноят иши очилган.
28 март куни АОКАда Судялар олий кенгаши мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда кенгашнинг 2021 йил ва 2022 йилнинг биринчи чорагидаги фаолияти юзасидан маълумот берилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Судялар олий кенгаши раисининг ўринбосари Алишер Жалиловнинг маълум қилишича, 2021 йилда вилоят ва унга тенглаштирилган судлар фаолияти ўрганилиб, камчиликка йўл қўйган 220 нафар судя интизомий жавобгарликка тортилган. Бундан ташқари, 19 нафар судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилиб, вазифасидан озод этилган.
2022 йилнинг биринчи чорагида эса 22 нафар судянинг ваколати муддатидан илгари тугатилиб, вазифасидан озод этилган бўлса, интизомий жавобгарликка тортилганлар сони 46 нафарни ташкил этади.
Қўшимча қилинишича, 2021 йилда одил судловга аралашиш билан боғлиқ 4 та ҳолат бўйича хизмат текширувлари ўтказилиб, аниқланган ҳолатлар бўйича Судялар олий кенгаши раиси томонидан Бош прокурорга тақдимномалар киритилган. Натижада айбдор шахсларга нисбатан 2 та жиноят иши ва 2 та маъмурий иш қўзғатилган.
2022 йил биринчи чорагида эса судялар дахлсизлиги бузилишининг ва уларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига аралашиш бўйича ҳолат қайд этилмаган.
Мавзуга оид
22:25 / 12.11.2024
Суд Поп тумани ҳокимининг ўғлини қамоққа қайтарди
10:16 / 12.11.2024
Фарғонада танишини ўлдириб, уйига ўт қўйган аёлга ҳукм ўқилди
08:48 / 09.11.2024
Кўп квартирали уйларни бошқариш органи қарзни судда ундиришда олдиндан давлат божини тўлашдан озод қилинди
19:12 / 31.10.2024