Жаҳон | 14:32 / 28.03.2022
31796
5 дақиқада ўқилади
Етим болалар эвакуацияси ва ер билан битта қилинган черков. Уруш суратлари
Уруш бошланганидан буён 32 кун ўтди. БМТ маълумотларига кўра, бу вақт мобайнида мамлакатни 3,8 миллиондан ортиқ киши тарк этиб улгурди. Мариуполь аҳолисининг ярмидан ортиғи шаҳарни ташлаб кетишга мажбур бўлган — 540 мингдан ортиқ киши яшаган шаҳар ой бошидан буён қамалда қолмоқда. Владимир Зеленский украиналикларга ҳарбийларнинг ҳаракати акс этган фото ва видеоларни тарқатишни тақиқловчи қонун қабул қилди. Украина ҳудудлари бўйлаб ҳаво ҳужумидан огоҳлантирувчи тревогалар янграши давом этмоқда. Чернобиль АЭС жойлашган ҳудудда ўн минг гектар майдондаги ўрмонлар ёнмоқда.
Сўнгги соатлардаги асосий янгиликлар:
- Украина президенти россиялик ҳарбийлар томонидан ўғирлаб кетилган мэрларнинг айримлари жонсиз ҳолда топилгани ҳақида маълум қилди.
- Россияликларга Facebook ва Instagram’дан фойдаланиш тақиқланмайди. Бу ушбу ижтимоий тармоқларнинг бош компаниясини «экстремистик ташкилот» деб топган суд қарорида кўрсатилган.
- Украина президенти РФ ҳукуматининг унинг интервьюси Россия нашрларида эълон қилинишига қаршилик кўрсатганига муносабат билдирди: «Агар бу шу қадар фожиали бўлмаганида, кулгили бўлган бўларди».
- Германия канцлери Олаф Шольц НАТО тинчликпарвар кучлари Украинага жўнатилиши ва мамлакат осмони ёпилишига қарши чиқди.
- Уруш бошланганидан буён Украинада 143 бола ҳалок бўлган, 216 бола яраланган.
- Украина қуролли кучлари Бош штаби Донбассда душманнинг беш ҳужуми қайтарилгани, Киевга ҳужум давом этаётганини, ўтган кунда Украина томони россияликларнинг тўрт самолёти, бир вертолёти, икки дрони ва икки қанотли ракетаси йўқ қилинганини маълум қилган.
- Россия мудофаа вазирлиги Россия авиацияси Украинанинг 36та ҳарбий объекти йўқ қилингани, 5та самолёти, 19та дрони ва бешта ракетаси уриб туширилганини маълум қилган.
Мавзуга оид
14:51 / 16.09.2024
Россия қўшини Харкивни бомбалашда давом этмоқда — фотосуратлар
15:39 / 02.09.2024
Донбассда аҳоли эвакуация қилинмоқда, Курскда минглаб кишилар лагерларда яшамоқда. Уруш суратлари
14:25 / 18.08.2024
Курск областидан қайтган украинлар ва Суджадан илк кадрлар. Уруш суратлари
18:25 / 16.08.2024