Жаҳон | 15:37 / 29.03.2022
41120
5 дақиқада ўқилади

Озод этилган шаҳар харобалари ва Харьковда овқат учун навбатлар. Урушнинг 33-куни якунлари

Ғарб компаниялари Россияни тарк этишда давом этмоқда — бу сафар Carlsberg ва Heineken. Мамлакатда мустақил оммавий ахборот воситалари деярли қолмади: «Новая газета» амалда фаолиятини тўхтатди. Мариуполда уруш бошланганидан буён тинч аҳоли вакиллари бўлган беш мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган. Украина қўшинлари бир неча йўналишларда қарши ҳужумга ўтди ва қатор аҳоли пунктларини қайтариб олди.

Харьков: ёнғин ва ер остидаги ҳаёт

Харьков - Украинанинг иккинчи йирик шаҳри, бу ерда бир ярим миллион киши яшайди. Шаҳар ҳар куни ўққа тутилмоқда. Одамлар имкон қадар бомбапанагоҳлардан ташқарига чиқмасликка интилмоқда, фақат озиқ-овқат ва итларни айлантириш учун чиқишга тўғри келади.

Харьков метроси шаҳарликларни бомбалар ва артиллерия зарбаларидан ҳимоя қилиб келади. Одамлар бундай шароитда яшашга мослашиб улгуришди - улар табуреткалари, йиғма стул ва каравотлари билан келиб жойлашишган.

Шаҳардаги барча ертўлалар ҳам банд. Талаба дастурчилар Владислав ва Виталий Маминлар бу ерда уруш бошланганидан буён ота-оналари билан яшаб келмоқда. Улар нима бўлса ҳам, ўқишни тўхтатмасликка қарор қилишган. Улар яшайдиган ҳудудда аллақачон газ ва ичимлик суви йўқ, аммо лэптопларни қувватлантириш имконияти ҳозирча сақланиб турибди.

Ўт ўчириш гуруҳлари тўхтовсиз ишлашига тўғри келмоқда ва улар етиб бориш мумкин бўлган жойларга етиб бориб, ўз ишини қилишмоқда. Шаҳардаги айрим фавқулодда хизмат бўлинмалари бинолари Россия артиллерияси томонидан йўқ қилинган. Бу суратда Харьковдаги туманлардан бирида жойлашган омборхонага қилинган ҳужумдан кейин чиққан ёнғин акс этган.

Мариуполь: вайрон этилган шаҳар

Россия армияси Мариуполга олиб борувчи барча йўлларни тўсиб қўйган. Шаҳар март ойи бошидан буён қамалда қолмоқда. 28 март куни Украина президенти Владимир Зеленский россиялик ҳарбийлар шаҳарга кирмоқчи бўлган гуманитар карвонларни ўққа тутгани ва ҳайдовчиларни ўлдиришгани ҳақида хабар берди. 

Мариуполь мэри Вадим Бойченконинг хабар қилишича, қамалнинг 27 кунида шаҳарда 5 минг киши ҳалок бўлган, шундан 210 нафари болалар.

Мариуполда 170 минг атрофидаги киши қолмоқда. 140 минг киши шаҳар қамал қилинишидан олдинроқ кетишга улгурган, яна 150 минг киши қамалдан кейин эвакуация қилинган. 16 март куни одамлар яширинган драматеатрнинг бомбардимон қилиниши оқибатида 300 нафарга яқин киши қурбон бўлган.

Шаҳардаги биноларнинг 90 фоизи шикастланган, етти шифохонадан учтаси тўлиқ вайрон бўлган, қолганлари ҳам жиддий жабрланган. Шаҳардаги вазият гуманитар ҳалокат ёқасида қолмоқда.

Киевда ёдгорликларни асрашга уринишмоқда

Киев атрофида Россия техникалари тез-тез зарбага учраб ёниб кетади.

Пентагон маълумотига кўра, россиялик ҳарбийлар шимолий-ғарбий йўналишда пойтахтдан 15-20 км масофада, шарқий йўналишда эса 55 км масофада турибди. Шаҳар ўққа тутилмоқда. Украина ҳарбий қисмлари шаҳарга олиб борувчи асосий йўлларни назорат қилмоқда, Киев областининг бир қисмида назорат Россия армияси қўлида.

Киев мудофаасида Украина қуролли кучлари билан бирга ҳудудий мудофаа кучлари ҳам қатнашмоқда.

Киевда ҳам бошқа шаҳарлардаги каби ёдгорликларни эҳтимолий зарбалардан асраш мақсадида қум тўлдирилган қоплар билан ўраб қўйишмоқда.

Ирпеннинг озод этилиши, Черниговнинг қамал қилиниши

Украина армияси Киев областидаги Ирпень шаҳрини ҳам россиялик ҳарбийлардан озод этган. Шаҳар мэри Александр Маркушин ҳозирча тинч аҳоли вакиллари учун Ирпенга қайтиш хавфсиз бўлмаслиги, ҳудудни тозалаш ишлари давом этаётганини билдирган.

Ирпень учун жанглар февраль ойидан буён давом этаётганди.

Луцкдан ҳаво зарбалари ҳақида хабарлар келган, Ровен областида нефт базасига яна бир ракета зарбаси берилган, Харьков, Чернигов ва Уманида душанба куни ҳаво ҳужумидан тревогалар янграган.

Чернигов мэри шаҳар россиялик ҳарбийлар томонидан ўраб олингани ҳақида хабар берган.

Қуйида урушнинг 33-кунида олинган асосий суратлар.

Суми области, Тростянец шаҳридаги жиддий жабрланган турар жой биноси. Украина ҳарбийлари қарши ҳужум пайтида шаҳарни қайтариб олди. 
Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA
Тростянец аҳолиси жангдан кейин қолдириб кетилган, ўт очилмаган артиллерия снарядларини кўздан кечирмоқда.
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Иккинчи жаҳон уруши ёдгорлиги фонида ишдан чиқарилган танк, Тростянец.
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Украиналик аскарлар рус ҳарбийларининг юк машинасини ўзлаштирмоқда. 
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Харьков вилоятидаги Малая Роган қишлоғининг рус қўшинларидан озод қилиниши.
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Украиналик жангчи Киев области Лукяновка қишлоғи чеккасида россиялик аскарни дафн қилмоқда
Serhii Nuzhnenko / Reuters / Scanpix / LETA

 

Мариуполдаги кўчалардан биридан ўтиб бораётган кишилар.
Михаил Терещенко / ТАСС
Харьковда гуманитар ёрдам учун навбат. Фото: Thomas Peter / Reuters / Scanpix / LETA

 

Харьковда ўт ўчирувчилар омбордаги ёнғинни ўчирмоқда. Омборда Россия қўшинларининг снарядлари тегиши оқибатида ёнғин чиққан. 
Roman Pilipey / EPA / Scanpix / LETA

Мавзуга оид