Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1,5 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган савдо мажмуаси аниқланди
Андижон шаҳрида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган савдо мажмуаси аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан “Ўзэнергоинспекция” Андижон ҳудудий бўлимининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, “B.M.M.” МЧЖ масъул шахслари томонидан МЧЖга қарашли “N.M.” савдо мажмуасига ўрнатилган онлайн электрон ҳисоблагичнинг ҳимоя муҳрларини бузган ҳолда олиб ташлаб, ўрнига техник талабларга жавоб бермайдиган электр ҳисоблагични ўзбошимчалик билан ўрнатгани натижасида давлат ва жамият манфаатларига 1,5 млрд сўм зарар етказгани аниқланган.
Бундан ташқари, Андижон шаҳар ЭТК масъул шахслари “N.M.” савдо мажмуасига етказиб берилган 1 кВт. соат электр энергияси учун 1-тариф бўйича тўлов ундирилиши лозим бўлса-да, электрон ҳисоб дастурига 2-тариф бўйича тўлов амалга оширилиши ҳақида маълумот киритиб, давлат ва жамият манфаатларига 491,4 млн сўм зарар етказилишига сабабчи бўлгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) ва 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
22:05 / 12.04.2026
“Энди бу ерда бошқа ҳаракат қила олмайман”. Бабаян "Андижон" бош мураббийлигидан кетишини маълум қилди
22:14 / 11.04.2026
Қашқадарё ва Андижонда кучли таъсир қилувчи дори воситалари сотиб келган шахслар ушланди
12:57 / 07.04.2026
2026 йилнинг биринчи чорагида электр ишлаб чиқариш 7 фоизга ошди
16:09 / 31.03.2026