Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон банки Афғонистондаги 600 млн долларлик лойиҳаларни музлатиб қўйди
Банк толиблар ҳукуматининг қизларнинг ўрта мактаб ва лицейларда таълим олишларини чеклаш тўғрисидаги қарорига жавобан ана шундай йўл тутди.
Фото: Reuters
Жаҳон банки Афғонистондаги қиймати 600 млн долларлик лойиҳаларнинг амалга оширилишини вақтинчалик тўхтатиб қўйди.
Банк толиблар ҳукуматининг қизларнинг ўрта мактаб ва лицейларда таълим олишларини чеклаш тўғрисидаги қарорига жавобан ана шундай йўл тутди.
«Банк Афғонистондаги 600 млн долларлик тўртта лойиҳани вақтинчалик тўхтатади. Гап таълим, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги лойиҳалар ҳақида бормоқда», - дейилади Жаҳон банки хабарида.
23 март куни «Толибон» ҳукуматининг таълим вазирлиги қизлар учун бошланғич синфлар очилишини, аммо ўрта таълим бўйича қарор қабул қилинмаганини билдирганди.
Мавзуга оид
18:32 / 15.05.2026
Ўзбекистон ва Афғонистон божхоначилари чегара постларидаги муаммоларни бартараф этиш бўйича учрашув ўтказди
12:23 / 02.05.2026
Австрия афғон муҳожирларини Ўзбекистон орқали депортация қилишни режалаштиряпти
11:34 / 28.04.2026
“Империялар қабристони” – нега йирик давлатлар Афғонистонни бўйсундира олмаган?
23:39 / 27.04.2026