Жаҳон | 23:01 / 31.03.2022
18426
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Россияга нисбатан жорий этилган санкциялар рўйхатини кенгайтирди

Молия вазири Жанет Йеллен Россия иқтисодиётининг аэрокосмик, денгиз ва электроника соҳаларига ҳам санкциялар жорий этилиши мумкинлигини билдирди.

Фото: Getty Images

АҚШ молия вазирлиги Россияга нисбатан киритилган санкциялар рўйхатини кенгайтирди.

Рўйхатга 21 компания, жумладан, "Вектор" илмий-тадқиқот институти, "Микрон" акциядорлик жамияти, Молекуляр электроника илмий-тадқиқот институти ва "Метротек" илмий-техник маркази киритилди.

Шунингдек, 13 нафар жисмоний шахс ҳам санкциялар рўйхатидан жой олди. Уларнинг аксарияти "Серния Инжиниринг" компаниясига алоқадор.

Бундан ташқари, молия вазири Жанет Йеллен Россия иқтисодиётининг аэрокосмик, денгиз ва электроника соҳаларига ҳам санкциялар жорий этилиши мумкинлигини билдирди.

Вашингтон “маъносиз уруш” якунланмагунига қадар Россия президенти Владимир Путиннинг “ҳарбий машина”сига нисбатан санкциялар киритишда давом этади, деб таъкидлади Йеллен.

Мавзуга оид