Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва Ҳиндистон ўзаро ҳисоб-китоблар учун алоҳида тўлов тизими ишлаб чиқди
Янги тизим бир ҳафта ичида ишга тушиши айтилмоқда.
Фото: Bloomberg
Россиянинг ВЭБ.РФ банки ва Ҳиндистон захира банки ўзаро ҳисоб-китобларда халқаро пул ўтказмалари учун алоҳида тизим ишлаб чиқди. Бу ҳақда Economic Times нашри хабар берди.
Янги тизим бир ҳафта ичида ишга тушиши, бу эса “импорт ёки экспорт келишувларини рубл ёки рупияда амалга ошириш имкониятини бериши” айтилмоқда.
Нашрнинг ёзишича, Ҳиндистон Россияга транзакция платформаларининг бир нечта вариантларини таклиф этган. Ҳиндистон захира банки ва ВЭБ.РФ бош офисларида якуний вариант ўрнатилади.
Аввалроқ санкциялар доирасида Россия банклари SWIFT халқаро тўлов тизимидан узиб қўйилганди.
Мавзуга оид
08:43
Путин Днестрбўйи аҳолиси учун Россия фуқаролигини олишни енгиллаштирди
08:42 / 15.05.2026
Киевга йирик ҳужум: камида 21 киши ҳалок бўлди
22:20 / 14.05.2026
Зеленский Россиянинг энг кенг кўламли ҳужумига жавоб тайёрлашни буюрди
18:43 / 14.05.2026