Россия ЕИга газ учун рублда ҳисоб-китоб қилиш бўйича ўз таклифини берди
Қайд этилишича, хорижий харидор Россия банкида рублда ҳисобрақам очиши талаб қилинади.
Россия “нодўст мамлакатлар”га газ учун тўлов қилишнинг янги схемасини таклиф қилди, деб хабар берди РБК ўз манбаларига таяниб.
“Таклиф қилинган схемага кўра, хорижий харидор Россия банкида рублда ҳисобрақам очиши талаб қилинади”, — деган манба.
Унинг сўзларига кўра, “харидор “Газпром”га тўловни фақат рублда амалга ошириши шарт” бўлади.
23 март куни Владимир Путин Россия гази “нодўст давлатлар”га экспорт қилинганида тўлов рублда қабул қилиниши ҳақида эълон қилди. Россия бундай рўйхатга 48 мамлакатни киритган - улар асосан Украинадаги урушдан кейин Россияга қарши санкцияларга қўшилган Ғарб давлатларидир.
Европа мамлакатлари Москванинг Россия гази учун рублда пул тўлаш талабини рад этди.
Мавзуга оид
10:20 / 30.10.2024
Зангиотада газдан ноқонуний фойдаланган шахслар ушланди
15:54 / 29.10.2024
Тошкент туманидаги қарийб 43 минг хонадонда номаълум муддатга газ ўчирилади
16:23 / 28.10.2024
Туркманистон Россияга газ етказиб беришни тўхтатди
09:39 / 24.10.2024