Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия марказий банки жисмоний шахсларнинг бошқа давлатларга пул жўнатишига қўйилган чекловларни юмшатди
Бир шахс бир ой давомида Россия банкидаги ҳисобрақамидан ўзининг ёки бошқа жисмоний шахснинг хориждаги ҳисобрақамига 10 минг доллардан ортиқ бўлмаган миқдорда пул ўтказиши мумкин.
Фото: РИА Новости
Россия марказий банки жисмоний шахслар учун хорижга жўнатиладиган маблағ миқдори бўйича янги чегарани белгилади.
Эндиликда бир шахс бир ой давомида Россия банкидаги ҳисобрақамидан ўзининг ёки бошқа жисмоний шахснинг хориждаги ҳисобрақамига 10 минг доллардан ортиқ бўлмаган миқдорда пул ўтказиши мумкин.
Банкнинг маълум қилишича, ҳисобрақам очмасдан пул ўтказиш хизматларини кўрсатувчи компаниялар орқали ойига 5 минг доллардан ортиқ бўлмаган миқдорда пул жўнатиш мумкин.
Бу қоидалар Россияга нисбатан санкцияларни қўллаб-қувватламаган мамлакатларнинг резидентлари ва норезидентлари ҳамда Россияда шартнома асосида меҳнат қилаётган барча бошқа давлатлар фуқаролари учун амал қилади.
Россия президенти Владимир Путин феврал охирларида Россиядан хорижга валюта чиқаришни чеклаш тўғрисидаги фармонни имзолаганди.
Мавзуга оид
16:17 / 31.01.2026
Россия Трампнинг илтимосига қарамай Украинага яна зарба берди
14:27 / 31.01.2026
Канада Россия ҳудудида визалар беришни тўхтатди
14:26 / 31.01.2026
Сирдарёда пул учун Россия армиясига ёлланган 60 ёшли шахс 5 йилга қамалди
14:09 / 31.01.2026