АҚШ Россия ва Беларуснинг яна 120 та ташкилотига қарши санкциялар жорий қилди
Вашингтоннинг санкциялар рўйхатига мудофаа, аэрокосмик ва денгиз соҳалари билан боғлиқ ташкилотлар киритилди. Оқ уй улар АҚШ миллий хавфсизлиги манфаатларига зид ҳаракат қилганини билдирмоқда.
Оқ уй Россия ва Беларуснинг мудофаа, аэрокосмик ҳамда денгиз соҳалари билан боғлиқ бўлган яна 120 та субъектига экспорт санкцияларини жорий қилмоқда. Бу ҳақда АҚШ Савдо вазирлиги 1 апрель, жума куни АҚШ ҳукуматининг расмий ҳужжатлари тўплами – Федерал реестрда хабар эълон қилди.
«АҚШ расмийлари ушбу 120 та ташкилотнинг хатти-ҳаракатлари мамлакат миллий хавфсизлиги ёки ташқи сиёсати манфаатларига зид эканлигини аниқлади», дейилади ҳужжатда. Унинг матни, Федерал реестрда таъкидланишича, Савдо вазирлиги сайтида 7 апрель куни эълон қилинади.
АҚШнинг экспортни тартибга солиш тўғрисидаги қонунига кўра, санкциялар рўйхатига киритилган 120 та юридик шахсга экспорт, реэкспорт ва мамлакат ичидаги ташувлар бўйича чекловлар қўйилади.
Россия компаниялари рўйхатида «Алмаз» АЖ, «Федеральный центр двойных технологий «Союз» ФДУК, Елецдаги «Энергиа» АЖ, Приморск ўлкасидаги «Звезда» кемасозлик заводи, «Тактическое ракетное вооружение» корпорациясининг бир қатор корхоналари, Воронеждаги «Электросигнал» АЖ, Новосибирскдаги «Салют» махсус конструкторлик бюроси, Тамбовдаги «Октябрь» заводи, «Уралэлемент» АЖ ва бошқалар бор.
Санкция рўйхатига киритилган Беларус ташкилот ва корхоналари орасида Беларус Ички ишлар вазирлигининг ички қўшинлари, Давлат хавфсизлик қўмитасининг «Альфа» бўлинмаси, Минск ғилдираклар заводи, республика Давлат ҳарбий-саноат қўмитаси, «Агат-Электромеханический завод» ОАЖ, «Белтехэкспорт» ЁАЖ ва бошқалар бор.
Ҳужжатда айтилишича, Беларус Россиянинг Украинага ҳарбий бостириб киришига «катта ҳисса қўшган», шунингдек, Россия қуролли кучларини қўллаб-қувватлаган.
Мавзуга оид
02:48
Сайлов бошланди, кўп овоз олиб ҳам ютқазиш мумкин бўлган сайлов
00:26
Трамп атрофида айланаётган Америка сиёсати: нега бундай бўлди?
21:46 / 05.11.2024
«Трамп президент бўлса, Яқин Шарқдаги вазият қийинлашади» — Камолиддин Раббимов
18:53 / 05.11.2024