Жаҳон | 15:14 / 02.04.2022
95770
1 дақиқада ўқилади

Германия АҚШ ёки Исроилнинг ракетага қарши мудофаа тизимларини сотиб олиши мумкин

Таъкидланишича, Германияда «ракетага қарши мудофаа тизимларини ишлаб чиқиш учун вақт ҳам, маблағ ҳам йўқ». 

Фото: AP

Германия Россиянинг «Искандер» ракета мажмуаларидан ҳимояланиш учун АҚШ ёки Исроилдан ракетага қарши мудофаа тизимларини сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.  

Бундесвер бош инспектори Эберҳард Цорннинг сўзларига кўра, Калининградда жойлаштирилган «Искандер»лар Ғарбий Европанинг деярли бутун ҳудудига етиб бориши мумкин. 

Унинг қайд этишича, Германияда бундай зарбадан ҳимояланиш учун «ишончли қалқон» йўқ. 

«Ҳозирча бир нарса аниқ: бизда ракетага қарши мудофаа тизимларини ишлаб чиқиш учун вақт ҳам, маблағ ҳам йўқ, шу боис ракета ҳужуми таҳдиди мавжуд»,— деди у. 

Цорн Германия қайси тизимларни сотиб олиши мумкинлигига аниқлик киритмади. Welt am Sonntag нашрининг ёзишича, гап АҚШнинг Исроил билан ҳамкорликда ишлаб чиқарган Arrow-3 ракеталарга қарши мажмуаси ва Американинг THAAD тизими ҳақида бормоқда. 

Мавзуга оид