Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Литва Россия газидан тўлиқ воз кечди
Қайд этилишича, Литва Клайпеда суюлтирилган табиий газ терминали орқали ўзини газ билан тўлиқ таъминлайди.
Фото: Reuters
Литва апрелдан бошлаб Россиядан табиий газ олишдан воз кечди. Бу ҳақда мамлакат энергетика вазирлиги маълум қилди.
Вазирлик Литванинг Amber Grid газ етказиш оператори маълумотларини келтирди. Унга кўра, 2 апрел ҳолатига Россиядан Литвага газ импорт қилиш 0 МВт/соатга тенг бўлган.
Қайд этилишича, мамлакат Клайпеда суюлтирилган табиий газ терминали орқали ўзини газ билан тўлиқ таъминлайди.
Аввалроқ Литва марказий банки бошқаруви раиси Гедиминас Шимкус мамлакат 40 фоиз газни Россиядан импорт қилишини айтганди.
«Бу оз эмас, аммо қўшниларимизга нисбатан (Латвия, Эстония, Финляндияда бу кўрсаткич 80 фоизни ташкил қилади) яхшироқ ҳолатдамиз», — деганди у.
Мавзуга оид
20:10 / 15.05.2026
Эҳтиёжманд оилаларга бериладиган компенсация миқдорлари оширилади
08:42 / 15.05.2026
Киевга йирик ҳужум: камида 21 киши ҳалок бўлди
22:20 / 14.05.2026
Зеленский Россиянинг энг кенг кўламли ҳужумига жавоб тайёрлашни буюрди
18:43 / 14.05.2026