Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан сўнг бир ойда қанча маблағ сарфлагани маълум қилинди
Украина Молия вазирлиги бир ой давомида ҳарбий ҳаракатларга сарфланган харажатлар миқдорини, тахминан, 10 млрд долларга баҳолади.
Фото: Reuters
Владимир Зеленский раҳбарлигида ўтказилган йиғилишда Украина иқтисодиётининг ҳолати ҳамда унинг яқин истиқболдаги ривожи муҳокама қилинди. Украина президенти офиси матбуот хизмати хабар беришича, молия вазирлиги Украина ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан буён бир ойда 10 млрд долларга яқин маблағ сарфлаганини маълум қилган.
Қайд этилишича, йиғилишда Украина иқтисодиётининг ҳолати ҳамда унинг яқин истиқболдаги ривожи муҳокама қилинди.
«Йиғилишда молиявий сарф-харажатларнинг манбалари, хусусан, солиқ тушумлари ва Украинага халқаро ҳамкорлар томонидан берилаётган ёрдам муҳокама қилинди. Апрель ойидан солиқнинг соддалаштирилган тизимига ўтиш истиқболлари таҳлил этилди», – дейилади хабарда.
Бундан ташқари, харажатларни молиялаштириш манбалари кўриб чиқилган.
«Шунингдек, йиғилишда экин экиш кампаниясини ўтказиш, хусусан, аграр соҳани ёнилғи билан таъминлаш масаласи муҳокама қилинди. Украина энергетика инфратузилмасининг Россия қўшинлари томонидан бомбардимон қилинишини ҳимоялаш йўллари кўриб чиқилди», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
08:28
Оренбургдаги газ саноати объектлари дрон ҳужумига учради
14:09 / 12.05.2026
Россия уч кунлик сулҳдан кейин Украинага ҳужумларни яна бошлади
09:18 / 12.05.2026
Украинада Андрей Ермак пул ювишда гумонланмоқда
09:09 / 12.05.2026