Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Ғарбнинг Россияга нисбатан санкцияларини четлаб ўтишга ҳаракат қилмаслиги айтилди
Ван Лутуннинг сўзларига кўра, Европа Россия билан савдони давом эттирмоқда, шу боис санкциялар «Хитойнинг Москва билан савдо алоқаларига таъсир кўрсатмаслиги лозим».
Фото: AP
Хитой Ғарбнинг Россияга нисбатан санкцияларини четлаб ўтиш учун махсус ҳаракатларни амалга оширмайди. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлигининг Европа департаменти директори Ван Лутун маълум қилди.
«Биз АҚШ ва Ғарбнинг Россияга нисбатан санкцияларини четлаб ўтиш учун ҳеч бир иш қилмаймиз», - деди у.
Ван Лутун «Хитойнинг бошқа мамлакатлар билан иқтисодий ҳамкорлигига путур етмаслиги керак»лигини айтди.
Унинг сўзларига кўра, Европа Россия билан савдони давом эттирмоқда, шу боис санкциялар «Хитойнинг Москва билан савдо алоқаларига таъсир кўрсатмаслиги лозим».
Дипломат, шунингдек, Хитойнинг Россияга таъсирига ортиқча баҳо бермасликни сўради. Ван Лутуннинг айтишича, Пекин Москвадан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишни сўраса, Москва унга қулоқ солади деб ўйлаш керак эмас.
Мавзуга оид
16:17 / 31.01.2026
Россия Трампнинг илтимосига қарамай Украинага яна зарба берди
14:27 / 31.01.2026
Канада Россия ҳудудида визалар беришни тўхтатди
14:26 / 31.01.2026
Сирдарёда пул учун Россия армиясига ёлланган 60 ёшли шахс 5 йилга қамалди
14:09 / 31.01.2026