HUMO карталарининг ишлаши вақтинча тўхтатилди
HUMO карталаридаги маблағларнинг икки маротаба ечиб олиниши ва муваффақиятсиз транзакциялар сабаб тўлов тизими ўз терминаллари ва тўлов иловаларининг ишини вақтинча тўхтатди.
HUMO тўлов системаси ўз терминаллари ва тўлов иловаларини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор қабул қилди.
«Бугун, 5 апрель куни, соат 12:30дан 13:00гача терминалларни HUMO процессингига улашда қисқа муддатли қийинчиликлар юзага келди. Соат 13:00га келиб бу ҳолат бартараф этилди ва HUMO карталари билан барча операциялар қайта тикланди.
Бироқ, соат 15:00дан кейин карталардан маблағларнинг икки маротаба ечиб олиниши ва муваффақиятсиз транзакциялар кузатилди. Келажакда бу каби хавфлар ва носозлик ҳолатлари такрорланмаслиги учун вазият сабаблари тўлиқ аниқланиб, бартараф этилгунига қадар компания ўз терминаллари ва тўлов иловаларини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор қабул қилди.
МБПМ юзага келган ноқулайликлар учун узр сўрайди. Ҳозирда мобил иловаларнинг ишлаши қисман тикланган, яқин вақт ичида HUMO’нинг бошқа барча хизматлари тўлиқ ҳажмда ишлай бошлайди», дейилади расмий баёнотда.
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда HUMO карталаридан пул ўтказиб бўлмаётгани ва банкоматлардан пул ечиб олишда муаммолар юзага келаётгани ҳақидаги хабарлар тарқалганди.
Мавзуга оид
16:43 / 14.05.2024
“Humo” тўлов тизими оператори акциядорлик жамиятига айлантирилди – Давактив
17:48 / 26.04.2024
12 та йирик корхонадаги давлат улушининг бир қисми оммавий савдога чиқарилади
12:27 / 08.02.2024
2023 йилда Uzcard вa Humo орқали пул ўтказмалари ҳажми 56 фоизга ошди
12:16 / 21.12.2023