Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиянинг Россия ва Украинага экспорти ҳажми кескин камайди
Март ойида Туркиянинг Россияга экспорти ҳажми 40 фоизга, Украинага эса 80 фоизга камайган.
Фото: Anadolu Agency
Россия-Украина уруши оқибатида Туркиянинг бу мамлакатларга экспорти ҳажми жиддий равишда камайди. Бу ҳақда Туркия экспортчилар иттифоқи раҳбари Исмоил Гулле маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, икки мамлакат ўртасидаги низонинг Туркия экспортига таъсири баҳорнинг илк ойида билинди.
Март ойида Туркиянинг Россияга экспорти ҳажми 40 фоизга, Украинага эса 80 фоизга камайган.
Унинг маълумот беришича, февралда Россияга экспорт ҳажми 435 млн 866 минг долларни ташкил этган, мартда эса 252 млн 380 минг долларга тушган.
Украинага экспорт ҳажми 41 млн 706 минг долларга тенг бўлган, бир ой илгари бу кўрсаткич 219 млн 833 минг долларни ташкил этган.
Мавзуга оид
12:03
Эрдўған Россия ва Украина музокараларини қайта бошлашга бел боғлади
23:38 / 22.04.2026
Германия ҳарбий стратегияни қабул қилди ва Россияни асосий таҳдид деб атади
23:06 / 22.04.2026
Павел Дуровнинг Россиядаги квартирасига терговга чақирув қоғози келди
22:15 / 22.04.2026