Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ТИВ вакили Европа Калининград масаласида «ўт билан ўйнашмаслиги»га умид билдирди
Аввалроқ Литва ташқи ишлар вазири Габриэлюс Ландсбергис мамлакат Россия ва Беларус билан чегараларини ёпиши мумкинлигини айтганди.
Россия Европа мамлакатлари чегараларни ёпиш орқали Калининград областини қамал қилиш масаласида ўт билан ўйнашмаслигига умид қилади, деди Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Александр Грушко.
«Европадаги соғлом фикр Калининград атрофида қандайдир ўйинлар ўйнашга йўл қўймаслигига умид қиламан. Бу ўт билан ўйнашиш бўлишини кўпчилик тушунади деб ўйлайман», — деди у.
4 апрел куни Литва ташқи ишлар вазири Габриэлюс Ландсбергис мамлакат Россия ва Беларус билан чегараларини ёпиши мумкинлигини айтганди. Бу амалга ошадиган бўлса, Калининград аҳолиси жанубий чегаралар орқали областдан чиқиш имкониятидан маҳрум бўлади.
Кейинроқ Латвия мудофаа вазири Артис Пабрикс Болтиқ мамлакатлари Россия билан чегараларини ёпиши кераклигини айтди.
Калининград области — Россиянинг энг ғарбий региони. У географик жиҳатдан мамлакатдан ташқарида бўлиб, Болтиқбўйида анклав сифатида жойлашган. Област жанубдан Полша, шимол ва шарқдан Литва билан чегарадош.
Мавзуга оид
09:59 / 05.07.2026
Путин Украина ҳужумларининг муваффақиятини пасайтириб кўрсатдими?
05:49 / 05.07.2026
Путин Трампни мустақиллик билан табриклаб, Россияга таклиф этди
10:35 / 04.07.2026
Россияда сафарбар этилганлар учун тиббий кўрик тартиби ўзгариши мумкин
09:50 / 04.07.2026