Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ давлат котиби ўринбосари Қирғизистон ва Қозоғистонга боради
Узра Зея инсон ҳуқуқлари бўйича юқори даражадаги ишчи гуруҳининг биринчи учрашувида АҚШ делегациясига раҳбарлик қилади.
АҚШ давлат котиби ўринбосари Узра Зея 11-16 апрел кунлари Қирғизистон ва Қозоғистонга ташриф буюради. Бу ҳақда АҚШ давлат департаменти матбуот хизмати хабар қилди.
"Қозоғистонда давлат котиби ўринбосари Зея АҚШ ва Қозоғистон ҳамкорлигини мустаҳкамлаш ҳамда фаровон ва хавфсиз Марказий Осиёни бунёд этиш масалаларини муҳокама қилиш учун ҳукуматнинг юқори даражадаги вакиллари билан учрашув ўтказади", - дейилади хабарда.
Зея инсон ҳуқуқлари бўйича юқори даражадаги ишчи гуруҳининг биринчи учрашувида АҚШ делегациясига раҳбарлик қилади.
"Сўнгра давлат котиби ўринбосари Зея Бишкекка боради. У бу ерда икки томонлама ва глобал масалалар бўйича ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда демократик институтлар аҳамиятини муҳокама қилиш учун ҳукуматнинг юқори даражадаги вакиллари билан учрашув ўтказади", - дея маълум қилган давлат департаменти матбуот хизмати.