Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ Бош ассамблеяси Россиянинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашдаги иштирокини тўхтатди
Россиянинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашдаги иштирокини тўхтатиш тўғрисидаги резолюцияни 93 давлат маъқуллади, 24 давлат резолюция қабул қилинишига қарши чиқди ва 58 давлат бетараф қолди.
Фото: AFP/Getty Images
БМТ Бош ассамблеяси Россиянинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашдаги иштирокини тўхтатиш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди.
93 давлат ушбу резолюцияни маъқуллаб овоз берди, 24 давлат резолюция қабул қилинишига қарши чиқди ва 58 давлат бетараф қолди.
Ҳужжат лойиҳаси Ғарб мамлакатлари томонидан тайёрланганди.
Маълумот берилишича, Россия Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашдаги ўрнини сақлаб қолади, бироқ овоз бериш ҳуқуқи ва чиқиш қилиш имкониятидан маҳрум бўлади.
БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг вазифаси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишдан иборат. Кенгаш 2006 йилда Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия ўрнига ташкил этилган.
Мавзуга оид
23:38 / 22.04.2026
Германия ҳарбий стратегияни қабул қилди ва Россияни асосий таҳдид деб атади
23:06 / 22.04.2026
Павел Дуровнинг Россиядаги квартирасига терговга чақирув қоғози келди
22:15 / 22.04.2026
Сиёсатчи Дунцова Россияда эркин интернет учун «уйда норозилик» уюштиришни таклиф қилди
18:13 / 22.04.2026