10:02 / 08.04.2022
9482

Ўзбекистон икки ойда Қозоғистон ва Россияга 97 минг тонна мева ва сабзавотларни етказиб берди

Ўзбекистон икки ойда 114 млн долларлик мева ва сабзавотлар экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Фото: Kun.uz

Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон 114 млн долларлик мева ва сабзавотлар экспорт қилган.

Ўзбекистон 2022 йилнинг дастлабки икки ойида энг кўп мева ва сабзавот маҳсулотларини экспорт қилган давлатлар орасида Қозоғистон етакчилик қилмоқда – 67,5 минг тонна.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Россия – 29,5 минг тонна;
  • Хитой – 16,6 минг тонна;
  • Қирғизистон – 14 минг тонна;
  • Афғонистон – 6,8 минг тонна;
  • Покистон – 3,3 минг тонна;
  • Украина – 3,3 минг тонна;
  • Туркия – 3,2 минг тонна;
  • Эрон – 2,5 минг тонна;
  • Озарбойжон – 2,4 минг тонна;
  • Беларусь – 2,2 минг тонна;
  • БАА – 1,4 минг тонна;
  • Германия – 553 тонна;
  • АҚШ – 386 тонна.

Бундан олдин Ўзбекистон икки ойда 164 минг тонна мева ва сабзавотларни хорижга сотгани маълум қилинганди

Январь-февраль ойларида экспорт қилинган мева ва сабзавотлар ҳажми қуйидагича:  

  • мева ва резаворлар – 19,2 минг тонна;
  • қуритилган мева ва резаворлар – 8,7 минг тонна;
  • сабзавотлар – 100,4 минг тонна; 
  • қалампир – 2,6 минг тонна; 
  • помидор – 12,5 минг тонна; 
  • узум – 9,5 минг тонна;
  • майиз – 15,2 минг тонна;
  • ерёнғоқ – 4,2 минг тонна;
  • тарвуз-қовун – 337 тонна.
Top